Ўзбекистон | 10:41 / 04.10.2022
13777
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда ажрашганларнинг ёш кесимидаги сони маълум қилинди
372 нафар қизлар 20 ёшгача никоҳдан ажрашган.
2022 йилнинг январ-август ойларида ёш тоифасида никоҳдан ажрашганлар сони 20 ёшгача бўлган аёлларда – 372 нафар, эркакларда – 8 нафарни ташкил қилди.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 20-30 ёш атрофидаги аёлларда – 15 110 нафар, эркакларда – 9 147 нафарга тенг бўлди.
Бундан ташқари, ажрашиш кўрсаткичи 31-40 ёшли аёллар ўртасида – 10 522 нафарни, эркакларда – 13 287 нафарни ташкил қилди.
Ушбу рақам қолган ёш тоифадагилар қуйидагича кўринишга эга бўлди:
41-50 ёш: аёллар – 3 530 нафар, эркаклар – 5 093 нафар;
51 ёш ва ундан катталар: аёллар – 3 091 нафар, эркаклар – 5 090 нафар.
Мавзуга оид
10:10 / 25.04.2024
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди
11:49 / 11.02.2023
Сирдарё ва Тошкентда никоҳдан ажрашиш даражаси энг юқори
12:58 / 20.01.2023
2022 йилда қарийб 50 мингта никоҳдан ажрашиш ҳолати қайд этилди
11:36 / 10.12.2022