Жаҳон | 15:49 / 04.10.2022
19904
6 дақиқада ўқилади

Озод этилган Лимандан кадрлар, Украина шарқида вайрон бўлган кўприклар. Уруш суратлари

3 октябр куни Украина қуролли кучлари Херсон областидаги қатор аҳоли яшаш манзилларини озод этди. Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, булар Архангельское ва Миролюбовка қишлоқлари (россиялик ҳарбий мухбирларга кўра, гап Днепр дарёси бўйлаб 25 километр жанубга силжиш ҳақида кетмоқда). Россия Давлат думаси Украина ҳудудларини «РФ таркибига қўшиб олиш» тўғрисидаги келишувни ратификация қилди. Сўнгги кунларда Россиянинг турли ҳудудларида сафарбар қилинганлар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмоқда, камида икки киши ўз жонига қасд қилган.

Қуйида 3 октябр, урушнинг 222-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Лиман озод этилгандан кейин

Лиманнинг тепаликдан кўриниши. Донецк областидаги бу шаҳар озод этилгани 1 октябр куни маълум бўлди. РФ мудофаа вазирлиги «қуршовга тушиб қолиш хавфи туфайли» ушбу шаҳардаги Россия қўшини «янада афзалроқ маррага олиб кетилгани»ни билдирган.
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Лиманлик киши вайронага айланган уйлар ҳовлисида сув олмоқда. Урушга қадар бу ерда 20 минг киши яшаган. Россия қўшини уни июн ойи бошида эгаллаган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Ўз қисми позициясида соч калталатаётган украин ҳарбийлари
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина армияси аскарлари мопедда йўл ёқасида ётган россиялик ҳарбийлар жасадлари ёнидан ўтмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари ўзларининг ҳалок бўлган сафдошларини изламоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Дам олаётган украин аскари
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Лиман олингач, Украина ҳарбийларининг кейинги мақсади Луҳанск области ҳудудлари бўлиши мумкин. Россия бу ҳудудларни 2022 йил баҳори ва ёзида босиб олганди.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Изюмдаги қийноқ камералари. Евгений Малолетка олган фотосуратлар

Евгений Малолетка — Associated Press (AP) агентлиги учун ишловчи украиналик фотограф. Унинг суратлари — жумладан Мариуполдаги туғуруқхонага авиазарба берилишидан кейин олинган суратлар — урушнинг асосий кадрларига айланган. Сентябр ойида Малолетка ва AP мухбирлари украин қўшинлари томонидан озод этилган Изюм шаҳрига йўл олишди. Шаҳарда улар россиялик ҳарбийлар тинч аҳоли вакилларини қийноққа солишда фойдаланган ўнлаб объектларни (жумладан полиция участкаси ва икки мактаб) аниқлаган. Бунга қадар қийноқ излари бўлган жасадлар кўмилган оммавий қабрлар аниқланганди.

Полиция участкаси ертўласи
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
AP маълумотига кўра, тинч аҳоли вакиллари сақланган ертўладаги тарелка
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Полиция участкаси ертўласидаги камераларга олиб кирувчи эшик
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Андрей Коцар — қийноқлардан омон қолганлардан бири.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Қийноқларни бошдан кечирган Микола Мосякин
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Изюмдаги 2-мактаб ҳудудида ташкил этилган қийноқ камерасида қолган украин аскари курткаси
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси Изюмдаги болалар боғчаси ертўласини кўздан кечирмоқда, AP маълумотига кўра, бу ерда россияликлар тинч аҳоли вакиллари ва украин ҳарбийларини қийноққа солган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украина шарқида вайрон бўлган кўприклар 

Купянскда Оскол дарёси устидан ўтган ярим вайрона кўприк бўйлаб ҳаракатланаётган украин ҳарбийлари. Урушнинг илк кунларидаёқ Россия қўшини томонидан босиб олинган шаҳар 10 сентябр куни озод этилганди
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Донецк области Святогорск шаҳрида Шимолий Дон устидан ўтган ва вайрон қилинган кўприкда туриб мобил алоқа сигналини тутишга уринаётган киши. Шаҳар 7 июн куни РФ қўшини томонидан эгалланганди, аммо Шимолий Доннинг иккинчи соҳилида жойлашган Святогорск лаври украин кучлари назоратида қолганди. Украина армияси 12 сентябр куни Святогорскни озод этди
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Озод этилган Изюмда Шимолий Дон дарёси устидаги кўприкни тозалаётган украин ҳарбийлари.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Купянскда Оскол дарёси устидан ўтган кўприк вайрон қилинган.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Изюмдаги вақтинча кўприк орқали Шимолий Донни кечиб ўтаётган фуқаролар ва ҳарбийларнинг автомобиллари.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги жанглар

Украинлар зирҳли транспортёри Донецк областидаги позицияда. Лиман озод этилиб, Россия қўшини чекингач, региондаги бошқа йўналишларда, масалан, Ҳорливка ва Лисичанск йўналишларида жанглар давом этмоқда.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини Донецк областидаги фронт чизиғига келтиришди.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари аскарлари «Град»ни ўт очишга тайёрламоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
«Град» тизимидан россияликлар позицияси томон ўт очилиши
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Россия авиацияси фронтда 

РФ Қуролли кучлари Жанубий ҳарбий округ таркибидаги Ми-24 вертолёти
Станислав Красильников / ТАСС
Россия армиясининг Ми-24 вертолёти
Станислав Красильников / ТАСС
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид