Жаҳон | 19:47 / 04.10.2022
10864
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Toyota билан Россиядаги заводни кўчириб ўтиш бўйича музокара олиб бормоқда 

Сентябр охирларида Россиядаги Toyota заводи автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатиши маълум бўлганди.

Фото: Toyota

Қозоғистондаги автомобил ишлаб чиқарувчилар мамлакатда Toyota компаниясининг йиғув заводини очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистон саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазири Каирбек Ускенбаев маълум қилди.

«Toyota — мамлакатимиздаги энг оммалашган брендлардан бири. Агар бундай имконият бўлса... бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз музокаралар олиб бормоқда», — деди Ускенбаев Россияда Toyota заводи ёпилганидан сўнг унинг Қозоғистонга кўчирилиши тўғрисидаги саволга жавоб бераркан. 

Сентябр охирларида Россиядаги Toyota заводи автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатиши маълум бўлганди. Ленинград областидаги Шушара саноат ҳудудида жойлашган завод март ойидан буён ишламаяпти. 

Бундан ташқари, Mazda компанияси Россияда автомобил ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш имкониятини кўриб чиқаётганини билдирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид