Ўзбекистон | 09:43 / 05.10.2022
6529
1 дақиқада ўқилади

Давлат чегарасини кесиб ўтишда транспорт ва товарлар устидан назорат кучайтирилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукумат “Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қарор айрим атамаларига аниқлик киритилиб, янги атамалар билан тўлдирилмоқда. Мисол учун “чегара кўриги” – бу ДХХ Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан транспорт воситалари ва товарларда назоратдан яширинган шахслар ёки давлат чегараси орқали олиб ўтиш тақиқланган товарларни аниқлаш бўйича амалга ошириладиган комплекс тадбирлар мажмуи. 

Давлат чегарасини кесиб ўтаётган автотранспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш божхона органлари ва чегара хизмати вакилларидан иборат қўшма нарядлар томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2022 йилда кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид