Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров генерал-полковник мақомини олди
Рамзан Қодиров генерал-полковник ҳарбий даражасини олганини маълум қилди. Қодировнинг сўзларига кўра, янги ҳарбий даража олганини унга Россия президенти Путин айтган ва табриклаган.
Рамзан Қодиров РФ президенти Владимир Путин унга генерал-полковник ҳарбий даражасини берганини айтди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари телеграм-каналида ёзиб қолдирган.
«Сизлар билан яна бир ёқимли янгиликни бўлишишни истайман. Россия президенти менга генерал-полковник мақомини берди. 709-рақамли фармон чиқди. Владимир Владимирович менга бу ҳақда шахсан ўзи айтди ва табриклади. Мен Олий Қўмондонимиздан хизматларимни юқори баҳолагани учун чексиз миннатдорман! Бу мен учун улкан шараф. Сўз бераман, ишончни оқлайман», деган у.
709 рақамли фармон расман эълон қилинмаган. 5 октябр куни Рамзан Қодиров 46 ёшга чиқди.
Генерал-полковник мақоми РФ қуролли кучларида маршал ва армия генералидан кейинги учинчи даража ҳисобланади. Қодиров генерал-лейтенантлик мақомини урушнинг илк даврида, 2022 йил мартида олганди.
Мавзуга оид
20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
19:41 / 23.04.2025