Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:12 / 05.10.2022
4138
2 дақиқада ўқилади
Солиқ тўловчиларга солиқларни бўлиб тўлаш ёки муддатини кечиктириш имкони берилади
Қонунчиликка кўра солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.
Фото: Kun.uz
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, бундай имкониятдан қуйидаги асослардан биттаси мавжуд бўлганда фойдаланиш мумкин:
- солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилгани;
- солиқ тўловчини бюджетдан молиялаштириш кечиктирилгани ёки давлат эҳтиёжи учун бажарилган ишлар ҳақини тўлаш кечиктирилгани;
- солиқни бирйўла тўлаш натижасида унинг банкротлиги аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келгани;
- фаолиятини 3 йилдан кўп даврдан буён амалга ошираётгани ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келгани, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имкониятига эга бўлмагани;
- тадбиркорлар солиқ тўлашни кечиктириш тўғрисидаги хабарномани ер, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ойда солиқ органларига юборган бўлса;
- жисмоний шахс мулкий ҳолати солиқни бирйўла тўлаш имкониятини истисно этиши;
- товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга экани;
- Ўзбекистон божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд экани.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
11:30 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди
15:36 / 20.03.2025
21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар бўлади
16:12 / 23.12.2024
Мопед ва скутерларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов жорий қилинди
11:36 / 12.12.2024