Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжонов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Кеннеди Трюдо билан учрашди.
Учрашувда давлат органлари очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик билан мулоқот, фейк ва ёлғон ахборотларга қарши курашиш, масс-медиа соҳасини ривожлантириш, аҳоли медиасаводхонлигини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди ва ўзаро фикр алмашилди.


“Учрашув самимий ва дўстона руҳда, ҳар икки томон учун самарали ўтди. Трюдо хонимнинг мамлакатимизга ташриф буюрганидан хурсанд бўлдим. У билан суҳбатлашиш, юртимиздаги ўзгаришлар ҳақидаги таассуротларини эшитиш ёқимли бўлди”, дейди Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ўринбосари.


Маълумот учун, Ўзбекистонга ташрифи доирасида Элизабет Трюдо Тошкентдаги Вебстер университетида “Оммавий ахборот воситалари мутахассислари учун инглиз тили” дастурининг битирувчилари билан суҳбатлашади.
Бундан ташқари, у маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган алмашинув дастурлари битирувчилари билан учрашишни ва Жиззахдаги аёллар шелтерига ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди
14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов
14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди
13:34 / 12.02.2025