Жаҳон | 14:53 / 06.10.2022
20674
6 дақиқада ўқилади

Лимандаги вайроналар ва мудофаага тайёрланаётган Бахмут. Уруш суратлари

Украина бутун фронт бўйлаб ҳужум қилмоқда. Россия ташаббусни сақлаб қолаётган кам сонли йўналишлардан бири — Бахмут. Шаҳар мудофаага қандай тайёрланаётгани суратларда.

Украинада урушнинг 224-кунидаги асосий воқеалар:

  • Владимир Путин Запорижжя АЭСни Россия мулкига ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади. Украинанинг «Энергоатом» компанияси АЭС «Украинада ишлашда давом этаётгани»ни маълум қилди. BBC аниқлашича, россиялик ҳарбийлар ходимларни Россия оператори билан ишлашга кўндириш учун босим қилмоқда.
  • Запорижжя АЭСнинг украиналик ходимлари станциянинг олти реакторидан бирини қайта туширишга тайёрланмоқда. Ҳозирда уларнинг барчаси ишлашдан тўхтатилган.
  • Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари Херсон областининг Россия томонидан аннексия қилинган ҳудудларида яна бир қатор аҳоли яшаш манзиллари озод этилганини маълум қилди. Регионнинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти эса ҳудуддаги рус қўшинлари «жавоб зарбаси бериш учун» қайта гуруҳланаётганини маълум қилган.
  • Киев областидаги Била Церква шаҳрига тунда Эроннинг 12 дона Shahed-136 камикадзе дронлари билан ҳужум уюштирилган. Улардан олтитаси нишонга бориб теккан. Шу куни кечқурун телеграм-каналларда Одесса шаҳрига ҳам шу каби дронлар билан ҳужум қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
  • Харкив областида шу кунларда Украина армияси назоратига қайтарилган Пески-Радьковские посёлкасида украин терговчилари россиялик ҳарбийлар маҳаллий аҳолини қийноққа солишда фойдаланган камераларни аниқлашди.
  • «Агора» ҳуқуқ ташкилоти  раҳбари Павел Чиков Россияда сафарбарликдан бўйин товлаш ҳолати бўйича илк жиноий иш очилганини маълум қилди.

Қуйида 5 октябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Озод этилган Лимандаги ҳаёт

75 ёшли Галина Зейкова Лимандан ғарбдаги Дробишово қишлоғида вайрон бўлган бинога қарамоқда. Донецк областидаги ушбу шаҳар ва унинг атрофидаги қишлоқлар озод этилгани 2 октябр куни маълум бўлди. Россия қўшини Лиманни 2022 йил июн ойи бошида эгаллаганди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Лиманда озиқ-овқат ва дори-дармон учун навбат
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган мактабнинг ички кўриниши
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Вайрон бўлган мактабдаги украин ҳарбийси
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Украин кўнгиллилари россияликларнинг яксон бўлган ҳарбий техникаси ёнидан ўтмоқда. 5 октябр куни The Wall Street Journal газетаси чиқарган ҳисоботга кўра, РФ армияси Украина қуролли кучлари учун Ғарб мамлакатлари уруш бошидан буён Украинага етказиб берган оғир қуроллардан кўпроқ оғир қуроллар қолдирган.
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Украин полицияси офицери РФ армиясининг яксон этилган ҳарбий машиналари ёнидан ўтмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Шаҳар яқинидаги ўрмонда ётган россиялик аскар жасади
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Била Церквага қилинган ҳужум оқибатлари

Киев областининг Била Церква шаҳрида яшовчи киши россияликларнинг камикадзе дронлари келиб урилган бино олдида. Украина ҳукуматига кўра, россияликлар Эроннинг Sahed-136 аппаратларидан фойдаланмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Била Церква шаҳридаги вайрон бўлган бинони девордаги ўйиқ орқали кузатаётган киши. Россия ҳарбийлари 5 октябрга ўтар кечаси шаҳарга дронлар билан ҳужум қилган. Бир киши яраланган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Украин қўшинлари Бахмутни мудофаага тайёрламоқда

Шаҳар марказида Бахмутовка дарёси устидан ўтган кўприк кўриниши. Россия қўшини анчадан буён Бахмутни эгаллашга ҳаракат қилмоқда, бу айни вақтда РФ армияси илгарилаётган ягона йўналиш. Шунингдек, Бахмутдан жанубда, Кодема қишлоғи ҳудудида «Вагнер» жангчилари ҳаракатланмоқда.
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шаҳар марказида танкларга қарши тўсиқлар
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Марказий кўчалардан бири
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шаҳар яқинидаги позицияда турган украин ҳарбийлари
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг жанубий фронтдаги позицияси

 

Миколайив областидаги фронт чизиғида ўз оғир пулемётини текшириб кўраётган 35 ёшли украин аскари. Маҳаллий расмийларга кўра, РФ армияси бу ҳудудни мунтазам равишда ўққа тутмоқда. 4 октябр куни Березнеговатое посёлкасига зарба берилган, жабрланувчилар йўқ.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

 

Фронт чизиғидаги ўз позициясини ниқоблаётган украин аскари
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар позицияда навбатчилик қилмоқда
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Шимолий Дон кечуви 

Юрий Шаповалов (ўртада) ўз қайиғига озиқ-овқат маҳсулотлари юкламоқда. У ҳар куни Харкив областининг Старий Салтов посёлкаси аҳолисига Шимолий Донни кечиб ўтишда ёрдам беради. Дарё устидан ўтган кўприк жанглар вақтида вайрон бўлган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Юрий Шаповалов ярадор украин ҳарбийсини дарё орқали Старий Салтовга олиб ўтмоқда. Харкив шаҳридан 45 километр шарқдаги бу посёлка май ойи бошидаёқ озод этилганди.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Старий Салтовда яшовчи киши дарёни қайиқда кечиб ўтиш учун ўз навбатини кутмоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид