Ўзбекистон | 10:39 / 06.10.2022
6597
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ва барча вилоят марказларида бешинчи авлод 5G стандартидаги станциялар ўрнатилади 

Тошкентда ва барча вилоят марказларида бешинчи авлод 5G стандартидаги таянч база станциялари ўрнатилади. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

ШҲТ Самарқанд саммити доирасида «Ўзбектелеком» Хитой компаниялари билан республикада телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қиймати 506,8 млн АҚШ долларига тенг 4 та инвестиция лойиҳаси ижроси юзасидан келишувга эришди.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Huawei ва ZTE корпорациялари «Ўзбектелеком» ўртасида жами 8 та шартнома имзоланди. Лойиҳалар татбиқ этилиши натижасида:

  • аҳоли телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ва қамрови янада кенгайтирилади;
  • кўрсатилаётган хизматлар сифати оширилади;
  • халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобил йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет билан тўлиқ қамраб олишга;
  • республика бўйлаб темирйўлларда юқори тезликдаги мобил интернет билан тўлиқ қамраб олишга;
  • Тошкент шаҳрида ва барча вилоятлар марказларида бешинчи авлод 5G стандартидаги таянч база станциялари ўрнатишга;
  • маълумотларни узатиш ва магистрал транспорт тармоқлари ўтказувчанлик қобилиятини кенгайтиришга эришилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид