Ўзбекистон | 17:55 / 06.10.2022
7530
1 дақиқада ўқилади

Уй-жой ширкатлари 14 млрд сўмлик мажбурий бадал ва кредит пулларини талон-торож қилган – инспекция

Маблағлар мақсадсиз сарфланиши ва талон-торожликлар оқибатида 50 дан ортиқ ширкатлар раисларига жиноий иш қўзғатилган.

Уй-жой фонди инспекцияси томонидан жорий йилнинг сентябр ойига қадар 1000 га яқин ширкатлар ўрганилиб, 135 та ширкатлар текширилди. Натижада 14 млрд сўмлик мажбурий бадал ва банк кредитлари талон-торож қилингани ёки мақсадсиз сарфланганлиги аниқланди.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида инспекция бошлиғи Азлар Содиқов маълум қилди.

Содиқовга кўра, бунинг натижасида 50 дан ортиқ ширкат раисларига жиноий иш қўзғатилган, 4 нафарига нисбатан қамоққа олиш чоралари қўлланган.

Шунингдек, 15 та ширкат томонидан 309, 6 млн  сўм миқдордаги талон-торож қилинган мажбурий бадал маблағлари қайтарилган.

Аввалроқ, Тошкентдаги уй-жой мулкдорлари ширкатлари жорий йилнинг март ойида 1,6 млрд сўм, апрелда эса 3,5 млрд сўм маблағларни талон-торож қилгани маълум  бўлган эди.

Мадина Очилова
Тайёрлаган Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид