Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда банклар устав капитали энг кам миқдори 500 млрд сўмгача оширилади
“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун 13-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси билан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун 13-моддасига банк устав капитали энг кам миқдорини босқичма-босқич беш юз миллиард сўмгача ошириш юзасидан тегишли қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Қонун амалдаги таҳририга асосан бугунги кунда банк устав капитали энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда мамлакатда фаолият юритаётган тижорат банклар сони 33 тани ташкил этмоқда, шундан 13 таси устав капитали 500 млрд сўмдан ортиқ, 9 таси 200 млрд сўмдан ортиқ, 11 таси устав капитали 200 млрд сўмдан кам.
Киритилаётган ўзгартиришлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари банкларга омонат (депозит) жойлаштиришини рағбатлантиради, тижорий ва бошқа кредитларга бўлган эҳтиёжини қондириш, банк хизматлари ҳажми ошишига ёрдам беради.
Мавзуга оид
15:36 / 29.01.2025
Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 1,3 баробарга ошди
08:47 / 06.05.2024
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
12:27 / 23.02.2024
Капитал бозорида тартибга солиш қумдони режимини тақдим қилиш тартиби тасдиқланди
14:45 / 19.01.2024