Ўзбекистон | 17:00 / 08.10.2022
8030
2 дақиқада ўқилади

“Fitch Ratings” агентлиги “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга “BB-” "Барқарор" халқаро рейтингини тақдим этди

Фото: Fitch Ratings

“Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлигининг жорий йил 6 октябрдаги ҳисоботида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳалқаро индикатив рейтинги “BB-“ “Барқарор” даражада баҳоланди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Халқаро рейтинг агентлиги “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий ва бизнес стратегияси ҳолатини ўрганди, молиявий модели барқарорлиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими ва бошқа йўналишлари ҳам чуқур ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Яна бир муҳим жиҳат, Жамиятга киритилаётган инвестиция кўламининг жозибадорлиги ва уни бошқаришдаги салоҳияти, Жамиятнинг кредит юки керакли даражада назорат остида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлари самараси мазкур ижобий натижага эришишга хизмат қилди.

Мазкур рейтинг, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖни жаҳоннинг инвестиция бозорларида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳолатига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади.

Маълумот учун: “Fitch Ratings” - ҳалқаро рейтинг агентликларининг “Катта тўртлик” деб аталмиш бирлигидан ўрин олган.

Мавзуга оид