Ўзбекистон | 10:26 / 08.10.2022
7640
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси 1,5 миллиард сўм кредитни ўзлаштириб юборди

Банк филиали собиқ бошқарувчиси жияни раҳбар бўлган МЧЖга 1,5 миллиард сўм кредит ажратишга эришган ва пулларни талон-торож қилиб ўзлаштириб юборган.

Фото: Kun.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси У.Ю., “Z.B.” МЧЖга жияни О.ни раҳбар сифатида тайинлаган.

Сўнг ушбу МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик 1,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид