Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимият органларининг 3200 дан ортиқ рақобатга зид қарори бекор қилинди
Давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимият органларининг 3200 дан ортиқ рақобатга зид қарори бекор қилинди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев маълум қилди.
2021-2022 йиллар давомида давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича жами 45 та мурожаат 33 фоизи қўмита томонидан рад этилган.
Давлат иштирокидаги корхоналарга асосий фаолиятидан хос бўлмаган қўшимча фаолият билан шуғулланиш ва бошқа корхоналарда улушга эга бўлишга тақиқ ўрнатилди. Давлат иштирокидаги корхоналар сони сўнгги икки йилда қарийб 3000 дан 2100 тагача (30 фоизга) қисқарди.
Монопол корхоналар сони сўнгги 5 йилда 20 фоизга камайди ва бугунги кунда 90 тани ташкил этмоқда.
Ҳозирга қадар 1100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рақобатга таъсири баҳоланган, шундан қарийб 65 фоизида рақобатга зид нормалар мавжуд экани аниқланган.
Монополиялар, шу жумладан табиий монополиялар 6700 дан ортиқ турли рақобатга зид ҳаракатлари бартараф этилган, 42 мингга яқин тадбиркорнинг 554 млрд сўмлик манфаатлари ҳимоя қилинган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025