Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда никоҳ ҳолатлари кўрсаткичида пасайиш қайд этилди
9 ойда 197 013 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 197 013 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 9 750 тага кам.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони энг кўп Самарқанд вилоятида кузатилди – 22 329 та.
Ундан кейинги ўринларни мос равишда 20 955 та ҳамда 20 298 та никоҳ ҳолати кўрсаткичи билан Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилояти эгаллади.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Сурхондарё вилояти – 16 885 та;
- Андижон вилояти – 16 402 та;
- Тошкент шаҳри – 16 383 та;
- Тошкент вилояти – 16 226 та;
- Наманган вилояти – 14 659 та;
- Хоразм вилояти – 11 039 та;
- Бухоро вилояти – 10 907 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 10 895 та;
- Жиззах вилояти – 8 536 та;
- Навоий вилояти – 6 335 та;
- Сирдарё вилояти – 5 164 та.
Мавзуга оид
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025