Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 давлатлари Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишни давом эттиради
«Катта еттилик» давлатлари Россиянинг Украинага ракета зарбаларини, шунингдек, «эскалацияга қаратилган қасддан қилинган қадамларни» қоралайди. Улар Украина президенти Владимир Зеленскийга барча зарур ёрдамни кўрсатишда давом этишга ваъда беришди.
Бу ҳақда 11 октябрда Украина илтимосига кўра чақирилган G7 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) йиғилиши якунига бағишланган баёнотда айтилган.
«Биз президент Зеленскийни Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёрдамни кўрсатишга содиқ ва қатъий эканлигимизга ишонтирдик. Биз молиявий, гуманитар, ҳарбий, дипломатик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда давом этамиз ва қанча керак бўлса, шунча вақт давомида Украинани қўллаб-қувватлаймиз», — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, G7 Россиядаги сафарбарликни ва «глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солувчи ядровий риторикани» қоралади. Шунингдек, «Россия томонидан кимёвий, биологик ёки ядровий қуроллардан ҳар қандай фойдаланиш жиддий оқибатларга олиб келиши» ҳақида огоҳлантирди. Баёнотда айтилишича, «Катта еттилик» давлатлари Россиянинг мусодара қилинган активларидан ҳарбий ҳаракатлар тугагандан сўнг Украина инфратузилмасини тиклаш учун фойдаланиш имкониятларини ўрганади.
G7 учрашуви 11 октябрь куни бўлиб ўтди ва у 10 октябрь куни Россиянинг йирик ракета зарбасидан кейин Украина президенти Владимир Зеленский илтимосига кўра чақирилган эди. Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко сўзларига кўра, ракета ҳужумлари оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, 100 киши яраланган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025