Ўзбекистон | 10:03 / 12.10.2022
8109
2 дақиқада ўқилади

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди

9 ойда 34 464 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 34 464 та никоҳдан ажрашиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажрашишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашишлар сони энг кўп Тошкент шаҳри (4433 та) ва Фарғона вилоятида (3979 та) қайд этилган.

Бундан ташқари, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажрашишлар сони бўйича Тошкент шаҳри (2 промилле) ва Сирдарё вилояти (2,0 промилле) энг юқори экани кузатилди.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажрашиш ҳолатлари сони:

  • Қорақалпоғистон Р. – 1554 та;  
  • Андижон вилояти – 3673 та; 
  • Бухоро вилояти – 1986 та; 
  • Жиззах вилояти – 1231 та;  
  • Қашқадарё вилояти – 2731 та;
  • Навоий вилояти – 1060 та;  
  • Наманган вилояти – 3250 та;  
  • Самарқанд вилояти – 3799 та; 
  • Сурхондарё вилояти – 2075 та; 
  • Сирдарё вилояти – 1337 та;
  • Тошкент вилояти – 3845 та; 
  • Фарғона вилояти – 3979 та;  
  • Хоразм вилояти – 1511 та; 
  • Тошкент шаҳри – 4433 та.

Мавзуга оид