Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ва АҚШнинг Гарвард университети ҳамкорлиги
Хорижий давлатлар билан ўзаро илмий-маданий алоқалар таълим тизимининг равнақига хизмат қилиши муқаррар. Худди шу маънода “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ректори Мирзаев Баҳодир Суюнович ва АҚШнинг Гарвард Университети Девис маркази директори Марие Алтаморе раҳбарлигидаги делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда “ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети ва АҚШнинг Гарвард университети Девис маркази ҳамкорликда илмий лойиҳаларни тайёрлаш, талабаларни кредит мобиллик алмашув дастури, талабалар учун ёзги ва кузги мактабларни ташкил қилиш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш ва ўзаро алмашинув дастурларини ривожлантириш бўйича икки томонлама манфаатли масалалар келишувига эришилди.
Шунингдек, ҳозирги геосиёсий вазиятда Евросиё минтақаси олимларини Ўзбекистон университетлари билан ўқув, илмий ва инновацион тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи ишчи орган сифатида “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети белгилаб олинди. Ҳамкорлик ришталари икки томонлама манфаатдорлик ва дўстона тарзда мустаҳкамланди.
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
12:00 / 09.10.2024
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети яна бир нуфузли рейтингда дунёнинг ТОП-1000 талик университетлари сафидан жой олди
13:15 / 06.06.2024
ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети халқаро рейтингда 547-поғонани эгаллади
14:00 / 25.10.2023
Миллий рейтингда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети биринчи ўринни эгаллади
19:21 / 08.11.2022