Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интерпол Полшадан халқаро қидирувдаги икки кишини Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Интерпол Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан оғир жиноятлар содир этган халқаро қидирувдаги икки нафар жиноятчини экстрадиция қилиш тартиби амалга оширилди.
Ўзбекистон, Украина, Полша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимлари ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси вакиллари ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки киши Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Қидирувдагилардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида украиналик ҳамкасблар томонидан ҳибсга олинган.

Ўзбекистонда интернет платформасида жиноятчи томонидан яратилган молиявий пирамидага 2 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган, икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган иккинчи йирик крипто-фирибгар ҳам хорижий давлат ҳудудида аниқланди ва ҳибсга олинди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.
Мавзуга оид
18:05 / 26.05.2025
Қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик Салвадордан Россияга экстрадиция қилинди
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
21:54 / 15.05.2025