Ўзбекистон | 10:58 / 13.10.2022
2744
1 дақиқада ўқилади

Муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Муҳаммад алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир ва муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!» номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: muslim.uz

Тадбирда Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Мақсудов, Мусулмонлар идораси раҳбарияти ва кенг жамоатчилик қатнашди.

Муфтий сийрат ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳусни хулқларини ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ўргатиш инсон руҳий оламини бойитиши, мазкур китоб халқимизни Расулуллоҳ алайҳиссаломга янада муҳаббатли ва яқинроқ қилиш йўлидаги камтарона уриниш эканини билдирди. 

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид