Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон университетлари Миср Араб академияси билан ҳамкорлик қилишни бошлайди
Ўзбекистон вакиллари Фан, технология ва денгиз транспорти Араб академиясида бўлиб ўтган учрашувда иштирок этди.
Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Араб давлатлари уюшмаси (АДУ) ҳузуридаги Фан, технология ва денгиз транспорти Араб академияси Миср Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда уюштирган Осиё давлатлари элчилари иштирокида учрашувда қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Академия ректори Исмоил Фараг олий таълим муассасаси фаолияти ҳақида сўзлар экан, 1972 йилда Искандария шаҳрида ташкил этилган ушбу академия маркетинг, бухгалтерия, молия-банк иши, электроника ва коммуникация, қурилиш, IT-технологиялари, туризм, журналистика, фармацевтика ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлаши баробарида Осиё ва Африка давлатлари мутахассислари учун ўқув курслари ташкил этиши ҳамда қўшма тадқиқотларни амалга оширишини айтди.
Маълум қилинишича, ушбу олий таълим даргоҳида 350 минг талаба таҳсил олади, унинг таълим дастурлари араб давлатлари олий таълим ва транспорт вазирликлари таклифларидан келиб чиққан ҳолда тузилган. Юқори сифатли таълим йўлга қўйилгани сабабли унинг талабалари кўплаб халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган.
Осиё давлатлари элчилари иштирокида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ўзбекистон университетларининг Араб академияси билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025