Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёдаги янги ИЭС икки ҳафта ичида Ўзбекистон ягона электр тармоғига уланади
Сирдарёда қуввати 220 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилиши якунланмоқда.
Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси томонидан Сирдарё вилояти Ховос туманида қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр станцияси қурилишини якунламоқда.
Объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, созлаш ва ишга тушириш ишлари бажарилмоқда.
9 октябрь куни электр станциянинг илк газ-поршенли қурилмалари синовдан муваффақиятли ўтди.
Станция икки ҳафта ичида Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига уланиб, қувват узатишни бошлайди.
Электр станцияси йилига 1,7 миллиард кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 март куни Туркия президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Сирдарё вилоятида ушбу станция қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025