Ўзбекистон | 18:25 / 13.10.2022
17171
1 дақиқада ўқилади

Урганчда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори пора билан ушланди

У 4 нафар фуқарони вақтинча ишсизлар рўйхатига киритиб, нафақа пули тайинлаб беришини айтиб, эвазига 4 млн сўм олганликда гумонланяпти.

Фото: Прокуратура департаменти

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори пора билан ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Д.Б. пора олаётган пайтида ушланди.

У 4 нафар фуқарони вақтинча ишсизлар рўйхатига киритиб, нафақа пули тайинлаб беришини айтиб, эвазига 4 млн сўм сўраган. Келишилган пулнинг 2 млн сўмини олдиндан олган. Сўнгра, қолган 2 млн сўмини иш жойида олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид