Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ 200 минг долларнинг хорижга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди
Чет эл валюта қимматликларини ноқонуний равишда давлат чегарасидан ўтказилишига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Наманган - Нанай йўналиши бўйлаб Янгиқўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобиль тўхтатилган.
Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур фуқаро ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қирғизистонлик нотаниш шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ушбу жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодекси тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
19:09 / 14.05.2025