Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО ядровий тийиб туриш бўйича машғулотларга тайёрланмоқда
17-30 октябр кунлари НАТО ядровий тийиб туриш бўйича Стадфаст Steadfast Noon («Енгилмас пешин») машғулотларини ўтказади.
Шимолий Атлантика альянси расмий сайтида таъкидланишича, булар ҳозирги жаҳон воқеалари билан боғлиқ бўлмаган режалаштирилган манёврлардир. Уларнинг асосий қисми Россиядан 1000 километрдан ортиқ масофадан ўтади.
Машғулотларда 14 давлат ва 60 та турли русумдаги самолётлар, жумладан ядровий каллакларни етказиб беришга қодир қирувчи самолётлар, оддий қирувчи самолётлар, разведка самолётлари ва ёнилғи билан таъминловчи самолётлар иштирок этади.
«Ўтган йиллардаги каби Американинг узоқ масофага учувчи В-52 бомбардимончи самолётлари қатнашади, улар бу йил Шимолий Дакотадаги Минот авиабазасидан ҳавога кўтарилади. Ўқув парвозлари мезбон Бельгия, шунингдек, Шимолий денгиз ва Буюк Британия устида амалга оширилади. Ҳеч қандай ҳарбий қурол ишлатилмайди», - дейилади НАТО хабарида.
Бундан олдин Қўшма Штатлар НАТО ҳудудининг «ҳар бир қаричини, агар керак бўлса» ҳимоя қилиш мажбуриятини тасдиқлаганди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин маълум қилди.
Украина билан уруш пайтида ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди Владимир Путин ва Россия давлатининг бошқа юқори лавозимли амалдорлари томонидан бир неча бор тилга олинган.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
08:40 / 16.04.2025