Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда тадбиркорнинг 90 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс ушланди
Навоий шаҳрида тадбиркорнинг маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Н.А. «I.Э.» хусусий корхонаси раҳбари Й.нинг ишончига кириб, унга аммофос минерал ўғитини олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан тадбиркорнинг 89,4 миллион сўмини қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025