Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Украина қуролли кучлари Купянск атрофида ҳарбий ҳаракатларни давом этмоқда, шаҳар аҳолиси қийин шароитларда яшамоқда, Харкив бўйлаб — электр таъминотида муаммолар.
Урушнинг 234-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Харкив области шарқида Украина қуролли кучларининг сентябр ойида бошланган юриши давом этмоқда — сўнгги кунларда улар Купянск атрофидаги яна бир неча қишлоқларни озод этган ва Луҳанск областида илгарилаган. Октябр ойи бошига қадар жанглар давом этган Купянскда, ҳамон газ ва ичимлик суви йўқ, аммо шаҳарда қолган аҳоли ўз ҳаётини йўлга қўйишга уринмоқда.
Харкив областининг сентябр ойида озод этилган ҳамда энди фронт чизиғидан узоқлашган бошқа шаҳар ва қишлоқларида Россия ракета зарбалари туфайли электр узатиш таъминотида муаммолар кузатилмоқда.
Россиянинг Украина билан чегарадаги ҳарбий полигонида отишма оқибатида 13 киши ҳалок бўлд. Россия мудофаа вазирлиги «МДҲ давлатининг икки фуқароси» бошқа аскарларга ўт очгани ва 11 кишини ўлдириб, 15 кишини яралагани, шундан кейин уларнинг ўзи ҳам ўлдирилганини маълум қилган.
Беларус мудофаа вазирлиги мамлакатга россиялик ҳарбий хизматчилар бўлган илк эшелонлар етиб келгани, улар Россия-Беларус қўшинларининг минтақавий гуруҳи таркибига киришини маълум қилди.
Илон Маск Твиттерида украинларга Россия билан урушда ёрдам сифатида тақдим этилган Starlink сунъий йўлдошли алоқа тизими барибир бепул ишлашда давом этиши ҳақида ёзди. Аввалроқ у украинлар билан виртуал баҳслардан кейин лойиҳани молиялаштиришни тўхтатиши ва Starlink Украинада фаолиятини тугатиши ҳақида огоҳлантирганди.
Белгород областида Белгород шаҳридан 11 километр масофадаги Разумное посёлкасида нефт база ёниб кетди. Регион губернатори Вячеслав Гладков бу Украина томони ўққа тутиши оқибати эканини билдирди.
Украина маданият вазирлиги Херсон мусиқали-драма театри бош дирижёри Юрий Керпатенко ўлдирилганини тасдиқлади. Украина томони айтишича, «босқинчилар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган» дирижёр россиялик ҳарбийлар томонидан отиб ташланган.
Қуйида урушнинг сўнгги кунларида олинган асосий суратлар.
Харкив областидаги украин ҳарбийлари
Харкив областидаги украин ҳарбийлари. Област ҳали тўлиқ озод этилмаган, Луҳанск области ва Россия билан чегара яқинидаги ҳудудларда жанглар давом этмоқда.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressХаркив областининг озод этилган Купянск шаҳри атрофидаги украинлар зирҳли техникаси. Шаҳардан шарқда оғир жанглар кечмоқда.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETAУкраин аскари ва унинг севимли ити Жулия Купянск атрофида
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Купянскда гуманитар ёрдам тарқатилиши
Купянскда гуманитар ёрдам учун навбат
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETAКупянсклик киши сув учун отланган. Шаҳарнинг бир қисми сентябр ойи ўрталарида озод этилганди, қолган ярми — фақат октябрга келиб қайтариб олинди. Фронт чизиғи ҳамон шаҳар чеккасидаги аҳоли яшаш кварталларидан бир неча километр масофадан ўтмоқда.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETAКупянскдаги кўча ошхонаси. Харкив областида озод этилган шаҳарларнинг катта қисмида ҳозирча газ таъминоти тикланмаган.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETAКупянскдаги кекса ёшли аёл ва унинг тушлиги
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETAКупянскликлар гуманитар ёрдам ортилган қутилар билан.
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETA
Балаклияда Украина армияси шарафига чизилган мураллар
Кўча рассоми Украина қуролли кучлари ва озод этилган шаҳарлар аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган акция доирасида «Балаклия» муралини чизмоқда.
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressБалаклиядаги муралнинг бир қисми
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressБалаклияда кўча рассоми ва ватанпарварлик руҳидаги граффити
Sofia Bobok / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Киевда ҳарбий тайёргарлик ўтаётган кўнгиллилар
Кўнгиллилар фронтга йўл олишдан олдин Киевдаги ўқув марказларидан бирида ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда — ҳам виртуал, ҳам интерактив форматда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressMetin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressMetin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив областидаги шаҳар ва қишлоқларда истилодан кейинги манзаралар
Сентябр ойида Украина армияси қарши ҳужуми давомида озод этилган Кунье қишлоғида ОТР-21 «Точка» баллистик ракетаси парчаси.
Carl Court / Getty ImagesУкраин ҳарбийси Купянск ва Купянск-Узловой йўлида қолган россиялик аскар жасадини кўздан кечирмоқда.
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETAКунье қишлоғидаги вайрон бўлган уй деворида россияликлар истилоси вақтидан қолган ёзув: «Путин бизнинг президент!»
Carl Court / Getty ImagesУкраина Миллий гвардияси махсус бўлинмаси россиялик ҳарбийлар яшаган ертўлада миналар бор-йўқлигини текширмоқда. РФ армияси Харкив областидаги Вишневая қишлоғини уруш бошида босиб олган, Украина қуролли кучлари уни сентябр ойида озод этди.
Carl Court / Getty ImagesХаркив области маъмуриятининг алоҳида ишлар бўйича катта терговчиси россиялик ҳарбийлар штаб сифатида фойдаланган бинода топилган буюмлардан бармоқ изларини қидирмоқда.
Carl Court / Getty ImagesМахсус топшириқли бўлинма жангчиси текширилмаган ҳудудни айланиб ўтмоқда
Carl Court / Getty Images
Харкивда отишмалардан кейинги ҳаёт
Харкивнинг Салтовка районида яшовчи киши кўп қаватли уйнинг шикастланган томида. Шаҳар шимолидаги ушбу район февралдан буён доимий равишда артиллериядан ўққа тутилган.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETAХаркив шимолидаги 134-мактабда футбол ўйнаётган болалар. Феврал ойида мактаб Россиянинг махсус топшириқли бўлинмаси учун бошпана вазифасини ўтаган, ўшанда бўлинма шаҳарга киришга уринганди, Украина қуролли кучлари эса бинони штурм қилиб эгаллаган.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETAХаркив маркази февралдан буён илк бор фронт чизиғидан олисдаги шаҳарга айланган, аммо ҳамон ракета зарбаларига нишон бўлмоқда
Carl Court / Getty ImagesХаркив шимолидаги тунги кафе. Ракета зарбаларидан кейин шаҳарда тез-тез электр ўчиб қолмоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA