Ўзбекистон | 11:51 / 17.10.2022
2775
2 дақиқада ўқилади

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган давлат органлари қоровуллик хизматлари мукофотланади

Фото: Kun.uz

Ҳукумат қарори билан "Давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмалари ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларини хабардор қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотларида жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар, гумондорлар, қидирувдаги шахслар, авариялар, ёнғин, ҳалокат ва бошқа ножўя ҳодисалар аниқланганда қоровуллик бўлинмалари: дарҳол ИИБ органларига хабар беради; ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари келгунича ҳуқуқбузарлик ва ҳодиса излари сақланишини таъминлайди; ИИБ ва Миллий гвардия ходимларига ҳодиса тўғрисида ахборот беради; табиий ва техноген фавқулодда ҳолатларни бартараф этади, одамларни қутқаради.

Қоровуллик бўлинмалари ИИБ ва Миллий гвардия бўлинмаларига ҳодиса ҳақида телефон орқали хабар беради. Телефон бўлмаганида ёки ишламаганида алоқанинг бошқа турлари, хусусан ҳуштакдан қуйидаги сигналлардан фойдаланилади: “Ушла” – битта узун сигнал; “Ёрдамга” – иккита қисқа сигнал.

Қоровуллик бўлинмалари хабари орқали жиноят, ҳуқуқбузарликлар содир этган қидирувдаги шахслар аниқланганда, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолат бартараф этилганда қоровуллик бўлинмалари ходимлари 1 марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид