Ўлжа қилинган танкдаги украин аскарлари ва Киевдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари
Қрим кўпригидаги портлашдан кейин Россия мунтазам равишда Киевни ўққа тута бошлади — бунақаси урушнинг илк кунларидан буён кузатилмаганди. Шаҳарнинг кўриниши ҳозир қандай?
Украина ва Россия кучлари параллел равишда ҳужумларни давом эттирмоқда: Украина армияси — Харкив ва Луҳанск областлари чегарасида, вагнерчилар — Донецк областидаги Бахмутга юриш қилмоқда. 16 октябр куни Белгород области маъмурияти бир кун олдин ҳарбий полигонда оммавий қотиллик рўй бергани ҳақида хабар берди. РФ мудофаа вазирлигига кўра, 11 киши ҳалок бўлиб, 15 киши яраланган. Аммо SOTA нашри гувоҳларга таяниб 22 қурбон ва 16 ярадор ҳақида хабар берган. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институтига кўра, Россия украинларни босиб олинган ҳудудлардан чиқариб, бу ерларга РФ фуқароларини жойлаштириш орқали этник тозалаш ўтказмоқда.
Қуйида 16 октябр, урушнинг 235-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донецк маъмурияти биносидаги вайронгарчиликлар
Озод этилган Купянскда Украина байроғи рангларидаги граффитилар
Ўлжа қилинган танкдаги украин аскарлари
Киевда бир ҳафта олдинги ракета зарбалари оқибатлари