Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда ташқи ишлар вазирлари даражасида «Марказий Осиё – Корея» форуми бўлиб ўтади
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари онлайн-мулоқот ўтказди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари онлайн амалий учрашувида иштирок этди.
Учрашувда жорий йил 25 октябрь куни Пусан шаҳрида (Корея) ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Корея Республикаси” ҳамкорлик форуми бўлажак 15-йиғилиши кун тартиби, дастури ва ташкилий масалалари келишиб олинди.
Иштирокчилар шу йил ўз 15 йиллигини нишонлаётган ушбу формат доирасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.
Қайд этилганидек, Корея ва минтақа давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтадиган ташқи ишлар раҳбарлари учрашуви томонлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим воқеа бўлади.
Мавзуга оид
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади
09:10 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади
09:33 / 04.04.2025