Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги 28 та олий таълим муассасаси THE рейтингига даъвогарлар рўйхатида қайд этилди
Ўзбекистоннинг 28 та олий таълим муассасаси World University Rankings – 2023 халқаро рейтингида «репортер» мақомига эга, деб хабар бермоқда «Дунё».
Буюк Британиянинг Times Higher Education агентлиги томонидан эълон қилинган World University Rankings – 2023 рейтинг натижаларига кўра, бу йил республиканинг яна 18 та олий таълим муассасаси «репортер» мақомида қайд этилди. Бу билан Топ-1000 талик рейтингдан жой олиш учун даъвогарлар ўтган йилги 10 тадан 28 тага етди.
Ушбу рейтингда университетлар 4 та йўналишдаги самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди: ўқитиш, тадқиқот, таълим сифати ва халқаро истиқболлар.
Мазкур 28 та олий таълим муассасаси THE нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида танланиб, бунда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам беради.
Жорий йил ушбу рейтингда дунё миқёсида 1 799 та университет қайд этилди. 526 та университет «репортер», яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлди.
Мавзуга оид
19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади
20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди
12:04 / 22.04.2025