Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти навбатдаги саммити ўтказилади
Ўзбекистон ва Туркия экспертлари икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) «Ўзбекистон ва Туркия таҳлил институтлари ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичи» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Экспертлар жорий йилда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани 30 йиллиги ва Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти навбатдаги саммитига алоҳида эътибор қаратди.
Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити ҳамкорлик янги истиқболларини муҳокама қилиш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқишда муҳим воқеа бўлиши таъкидланди.
Тадбир давомида МОХИ ва Туркия таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма илмий-амалий тадбирлар ўтказиш муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги шерикликни сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янада кенгайтириш масалаларини экспертлар даражасида кўриб чиқишдан манфаатдор эканини билдирди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
17:07 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Украина можаросини дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди
18:43 / 16.05.2025