Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Украинадаги уруш туфайли Эронга қарши санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда
Европа иттифоқи кенгаши йиғилиши бошланишидан олдин унинг иштирокчилари Россиянинг Украинага қарши ҳужумларида Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланилгани ҳақидаги тахминларга кескин жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар.
Европа иттифоқининг қатор давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эроннинг Россиянинг Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларига алоқадорлиги, хусусан, Украина нишонларига зарба бериш учун Эрон камикадзе-дронларидан фойдалангани тасдиқланса, Эронга қарши санкцияларни кенгайтиришга чақирди. 17 октябр, душанба куни Люксембургда Австрия ташқи ишлар вазири Александр Шелленберг Россиянинг Украина ҳудудига ҳужумларида Эрон дронларидан ҳар қандай фойдаланиш ҳарбий можаронинг янада кучайишини англатишини билдирди.
Эроннинг Россияга қурол-яроғ етказиб бериши аслида Теҳроннинг Россия Федерацияси томонидан бошланган Украинадаги урушни фаол қўллаб-қувватлашини англатади, дея қўшимча қилди у Европа иттифоқи кенгаши йиғилиши бошланишидан олдин.
Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Кофод Европа иттифоқини эрталаб Киевга тирбандлик вақтида марказий темирйўл вокзали яқинидаги биноларга берилган янги ҳаво ҳужумларига қатъий жавоб қайтаришга чақирди. «Биз ҳозир кўраётганимиз шуки, Эрон дронлари Киев марказида ҳужум уюштириш учун фойдаланилмоқда, бу ваҳшийлик», — деди у. Кофодга кўра, Европа иттифоқи Теҳроннинг ҳаракатларига жавобан «аниқ қадамлар» қўйиши керак.
Эронга қарши янги санкциялар бу давлатнинг Украинадаги ҳужумларга алоқадорлиги тасдиқланса, айрим шахсларни қора рўйхатга киритиш билан чекланиб қолмайди, деди Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Асселборн.
Ўз навбатида, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Брюссел Россиянинг Украинани ўққа тутишида Теҳрон иштироки бўйича аниқ далиллар излаш ниятида экани ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, у Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг Европа иттифоқи кенгаши йиғилишида иштирок этишини айтди.
Бундан ташқари, ЕИ сентябр ойида Эронда полиция томонидан қўлга олинган 22 ёшли Маҳса Аминий ўлимидан сўнг бошланган оммавий намойишларнинг қаттиқ бостирилиши муносабати билан санкциялар жорий этиш ниятида.
Украина расмийларининг айтишича, сўнгги ҳафталарда Эронда ишлаб чиқарилган Shahed-136 дронлари ёрдамида Россия кетма-кет ўққа тутиши давом этган. Бу ҳужумларнинг охиргиси 17 октябр куни эрталаб Киевда амалга оширилган, натижада бир неча турар жой бинолари зарар кўрган ва камида уч киши ҳалок бўлган. Эрон ўзининг учувчисиз учоқлари Россияга етказиб берилганини рад этади, Кремл эса бу маълумотга изоҳ бермаяпти.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025