Ўзбекистон | 11:59 / 18.10.2022
2520
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор мактаб ўқувчиларининг руҳий холатини ўрганишга қаратилган тадқиқот ўтказилди

Тадқиқот натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 15,4 фоизи — ўртача ва ўта оғир хавотир ҳолатида, 9,8 фоизи — депрессияга дуч келгани аниқланган.

ЮНИСЕФ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этган ушбу тадқиқотда республиканинг 14 ҳудудидаги 299 та мактабнинг 22 854 нафар ўқувчиси иштирок этди.

Тадқиқотда ўспиринларнинг руҳий саломатлиги ва руҳий-ижтимоий ҳолатига таъсир қилувчи мактаб билан боғлиқ омилларни ўрганиш мақсад қилинган.

«Ўсмирлик даври руҳий саломатликка зиён етказувчи омиллар сабабли алоҳида эътиборни талаб қилади. Бу ўсмирларнинг ўрганиш, қарорлар қабул қилиш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирок этишларига таъсир этади», – дейди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Тадқиқот шуни кўрсатадики, 10 фоиздан ошиқ ўқувчилар ижтимоий боғлиқликни ҳис этмайди: ҳар ўн ўқувчидан биттаси ўзини мактаб билан боғламайди (8,7 фоиз), ундан ҳам кўпроғи ўзини мактабнинг бир қисми деб ҳисобламайди (13,1 фоиз) ёки ўзини синфда ёлғиз ҳис қилади (16,7 фоиз).

Мактабдаги ҳар 10 нафар боланинг иккитаси жисмоний зўравонликка учрайди. Шу сабабдан мактабга боришдан қўрқади. Ўқувчиларга профессионал психологик ёрдам керак. Аммо уларнинг атиги 17 фоизи мактаб психологига мурожаат қилади. Асосий қисми ота-онаси, дўстлари ва яқин қариндошларидан ёрдам кутишади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид