Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 51 млн долларлик электромобиллар олиб келинди
Ўзбекистонликлар ўтган 9 ойда электромобиллар импортига 51,3 млн АҚШ доллари сарфлаган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 51,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 629 дона электромобиллар импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг сентябрь ойида 130 та электромобил импорт қилинган.
Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойида энг кўп электромобиллар импорт қилинган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 1 422 дона.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- БАА – 111 дона;
- Германия – 41 дона;
- Ҳонгконг – 31 дона;
- Литва – 10 дона;
- Корея – 7 дона;
- бошқа давлатлар – 7 дона.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025