Жаҳон | 19:15 / 18.10.2022
12489
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қора денгизда баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Фото: AP

Туркия Қора денгиз узра ўзи ишлаб чиқарган қисқа масофага учувчи баллистик ракетани синовдан ўтказди.

Ракета 18 октябрь куни эрталаб соат 7:00 да соҳил бўйидаги Ризе шаҳри яқинидаги аэропортдан учирилган. Уни учириш учун мобил платформа ишлатилган.

Ракета 561 километр йўл босиб ўтиб, Ризе ғарбидаги Синоп шаҳри яқинида қулаган. Ракета Туркияда ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш қуролларга қараганда энг узоқ масофани учиб ўтган.

Bloomberg маълумотларига кўра, Туркияда «Тайфун» деб номланган махфий ракета лойиҳаси бир неча йиллардан буён амалга оширилмоқда.

Қурол ишлаб чиқаришни назорат қилувчи Туркия мудофаа саноати президиуми лойиҳа ҳақидаги ҳар қандай маълумотни ошкор этишдан бош тортди.

Мавзуга оид