Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украинадаги электр станцияларининг 30 фоизи вайрон бўлганини маълум қилди
Киев маълумотларига кўра, 10 октябрдан бери Россиянинг ўққа тутиши натижасида Украина электр станцияларининг учдан бир қисми вайрон бўлган. Зеленский Россия ҳукуматини террорчилик фаолиятида айблади.
10 октябрдан бери Украина электр станцияларининг 30 фоизи вайрон бўлди, дея маълум қилди Украина президенти Володимир Зеленский. Бу бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясининг катта узилишларига олиб келди, деб ёзди у 18 октябр, сешанба куни Twitter’да.
У Украинага қарши кенг кўламли уруш бошлаган Россия ҳукуматини мамлакатнинг энергетика ва ўта муҳим инфратузилмасига қарши қаратилган террорчилик фаолиятида айблади. «Путин режими билан музокаралар учун жой қолмади», деди Зеленский.
10 октябрдан бери Россия кучлари Украина инфратузилмасига ҳужумларини кескин кучайтирди. Бу Кремль Украина хавфсизлик хизматларини айблаган Қрим кўпригидаги портлашлардан кейин содир бўлди. Киевда эса, ўз навбатида, бу портлашларга алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Хусусан, 18 октябрь куни эрталаб Киев, Днепр ва Житомирда энергетика ва ўта муҳим инфратузилма объектларига ҳужумлар уюштирилди, ушбу шаҳарларда электр ва сув таъминотида узилишлар юз берди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025