2022 йилда ҳокимларнинг 1 339 та қарори судлар томонидан ҳақиқий эмас деб топилган – Олий суд
Маълум бўлишича, 9 ой ичида маъмурий судлар мансабдорнинг қарорлари устидан шикоят қилинган 7 004 та ишни кўриб чиққан.

Фото: Kun.uz
Олий суд ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 11 525 та иш кўриб чиқилган ва 5 589 нафар жисмоний ва юридик шахснинг ҳуқуқлари тикланган.
Жумладан, 9 ой ичида маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 7 004 та иш кўриб чиқилган. Чунончи, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 3 665 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 339 та аризаси қаноатлантирилган.
Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 835 та иш кўриб чиқилиб, қуйи судлар томонидан чиқарилган 429 та қарор бекор қилинган, 52 та қарор эса ўзгартирилган.
Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 2 213 та шикоят ва протест ўрганилиб, шундан 1 096 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилган. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 166 таси бекор қилинган, 4 таси ўзгартирилган.
Шунингдек, кассация инстанциясида 36 та иш такроран кўриб чиқилиб, 28 та суд қарори бекор қилинган.
Аввалроқ Хоразм вилояти маъмурий суди ҳақиқий эмас деб топилган ҳоким қарорлари сони қарийб 2 баробар ошганини маълум қилганди.
Олий судга кўра, 2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида ҳокимларнинг энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари Тошкент (186), Хоразм (167) ҳамда Андижон вилоятлари (112) ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид

23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди

16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди

20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди

20:44 / 27.02.2025