Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда карантин туфайли туғилиш даражаси ўсгани қайд этилди
Америкалик иқтисодчилар 2021 йилда Қўшма Штатларда туғилиш кўрсаткичининг ўсишини қайд этишди.
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси ҳисоботида айтилади.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда мамлакатда туғилиш даражаси 2015-2019 йилларга нисбатан 6,2 фоизга ошган. Бунинг сабабларидан бири сифатида коронавирус билан боғлиқ карантин чекловлари шароитида масофавий иш режимига ўтиш кўрсатилган.
Коронавирус пандемиясининг бошида таҳлилчилар туғилишнинг кескин пасайишини башорат қилишган эди.
«Иқтисодиётнинг ўсиши пасайган шароитда биз биринчи марта туғилишнинг ўсишини кўрмоқдамиз», деди Шимоли-ғарбий университет профессори Ҳаннес Швандт.
2020 йил маълумотларига кўра, АҚШ аҳолиси сони 330 миллионга яқин кишини, аҳолининг ўсиш суръати эса йилига 0,4 фоизни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025