Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия «Ўзбекистон+зиёрат» ва «Ўзбекистон+Умра» қўшма турпакетларини ишлаб чиқади
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация Индонезияга ташрифи давомида дунёдаги энг йирик мусулмонлар ташкилотларидан бири — «Нахдатул уламо» раиси ўринбосари Надхлатул Уламо Зулфа Мустафо билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Наҳдатул Уламо» ташкилоти 1926 йилда ташкил этилган. 2022 йил ҳолатига кўра, ташкилот умумий аъзолар сони 130 миллионга яқин. Учрашувда Зулфа Мустафо Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси шаклланишидаги ўрни ва аҳамиятини таъкидлади. У Ўзбекистон бой тарихий ва маданий мероси Индонезия аҳолиси орасида ҳурмат ва қизиқишга эгалигини эътироф этди.
«Наҳдатул Уламо» зиёрат туризмини тарғиб қилишдаги ўрни ва ташкилотга тегишли сайёҳлик агентликлари орасида ушбу йўналишда фаолият юритаётгани мавжудлигини ҳисобга олиниб, «Ўзбекистон+зиёрат» ва «Ўзбекистон+Умра» қўшма турпакетларини ишлаб чиқишда ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар «Наҳдатул Уламо» ташкилоти делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича бир тўхтамга келди.