Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин
Энергетика вазирлиги Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилишидан огоҳлантирди.
Вазирлик мутахассисларининг прогнозларига кўра, ҳавонинг майда чанг зарралари билан ифлосланиши, уларнинг шу жумладан электр узатиш линияларига ўтириб қолгани, шунингдек, «Ўзгидромет» маълумотларига кўра яқин кунларда ойлик норманинг 70-90 фоизини ташкил этувчи ёмғирлар туфайли электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
«Бу электр линияларига ўтириб қолган чанг ва кир, шунингдек, ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликнинг юқори бўлиши электр энергияси узатишда узилишларга олиб келадиган носозликларни келтириб чиқариши билан боғлиқ», — дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрининг айрим туманларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Айни пайтда шу муносабат билан авария бригадалари тузилган.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025