Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилиши ўтказилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ташқи ишлар вазирлари навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартиби ҳамда ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. 2022 йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган ТДТ саммитида имзолаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.
Кучайиб бораётган хавф-хатар ва таҳдидларни енгиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида стратегик масалалар юзасидан тизимли мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири томонидан ТДТ Самарқанд саммитига тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берилди. Бўлажак тадбир ушбу тузилма 2021 йилда Туркий кенгашдан Туркий давлатлар ташкилотига ўзгартирилгандан кейин бўлиб ўтадиган биринчи саммит ҳисобланади.
Йиғилиш якунлари бўйича ТДТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари навбатдаги йиғилишини 2022 йил 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025