Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет маблағлари ўзлаштирилиши иши бўйича қамоққа олинган Қарши шаҳар ХТБ мудири гаров эвазига қўйиб юборилди
Етказилган моддий зарар қоплангани ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган Қарши шаҳар ХТБ мудирига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилинганлик ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар ХТБ мудири Жиноят процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етказилган моддий зарар қоплангани ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланган.
«Тергов ҳаракатлари давомида тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Тергов ҳаракатларининг бориши назоратга олинган», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:40 / 16.05.2025
Фарғонада бюджетдан ажратилган субсидия талон-торож қилингани аниқланди
15:44 / 14.05.2025
Балиқчида масъуллар бюджет маблағларини сохта ҳужжатлар билан ўзлаштиргани аниқланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
09:14 / 05.04.2025