Ўзбекистон | 10:47 / 20.10.2022
4706
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекнефтгаз” номидан фейк маълумотлар тарқатилмоқда

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистон парламенти ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида аҳоли даромадини ошириш, оддий фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш мақсадида махсус дастур ишга туширилганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Видеодан кадр

Интернетга жойлаштирилган ёлғон видеода дастурда иштирок этиш учун ҳеч қандай билим талаб этилмаслиги таъкидланиб, оддий одамларнинг ҳам лойиҳада қатнашиб, мўмай даромадга эга бўлганликлари ҳақидаги интервьюлар эълон қилинган.

«Фирибгарлар томонидан яратилган “Telegram-бот” лардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Шунингдек, Instagram, Facebook, Twitter, LinkedIn, Google+, Pinterest, Snapchat, YouTube, Reddit, WhatsApp, Flickr, Weibo каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ёлғон ахборотлардан огоҳ бўлинг.

Ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларнинг телефон рақам ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.

Ҳурматли интернет фойдаланувчилари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг», дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарлар билан фақатгина жамиятнинг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишиш мумкин.

Мавзуга оид