Жамият | 12:20 / 20.10.2022
16461
1 дақиқада ўқилади

Келесда содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Келес шаҳарчасида уйлардан бири ёнаётгани ҳақида хабар ва ҳолат акс этган видео тарқалганди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 19 октябрь куни соат 23:10 да Тошкент тумани, «Хиёбон» МФЙ, Ойдин кўчасида иккита бир бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:16 да етиб бориб, ёнғин соат 23:53 да қуршаб олинган ва соат 00:45 да батамом ўчирилган.

Ёнғиндан биринчи хонадонда 180 квадрат метр, иккинчи хонадонда 100 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Мавзуга оид