Ўзбекистон | 08:18 / 20.10.2022
13846
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда туғилиш коэффициенти энг юқори бўлган шаҳар маълум қилинди
Туғилиш коэффициенти энг юқори бўлган туман ва шаҳарлар тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика туман ва шаҳарлари орасида ҳар 1000 доимий аҳолисига нисбатан туғилиш коэффициенти энг юқори бўлган ҳудудлар орасида Гулистон шаҳри етакчилик қиляпти – 71,7 та.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан 1000 доимий аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти мос равишда 43,6 та ҳамда 34,1 та бўлган Чироқчи тумани ва Навоий шаҳри жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
Сергели тумани – 33,1 та;
Янгиер шаҳри – 33 та;
Паяриқ тумани – 31,6 та;
Бандихон тумани – 30,9 та;
Жиззах шаҳри – 30,9 та;
Наманган шаҳри – 30,9 та;
Бектемир тумани – 30,4 та.