Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия компанияси Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия соҳасида янги инвестиция дастурини амалга оширади
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Саудия Арабистони инвестициялар вазири ўринбосари Бадр ал-Бадр билан видео-конференц-алоқа тарзида музокаралар ўтказди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистондаги 5 та лойиҳаси умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ ва умумий қуввати 4,1 ГВтдан кўпроқ бўлган ACWA Power компанияси билан ўзаро ҳамкорлик натижаларини юқори баҳолаб, томонлар лойиҳаларни жадаллаштиришга ва қайта тикланадиган энергия манбалари салоҳиятини оширишга қаратилган янги инвестиция дастурини амалга оширишга келишиб олди.
Sabic, Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group, Al Rajhi International, Ajlan & Bros, Al Hokair Group, Jamjoom Pharma ва бошқа компаниялар билан кимё саноати, тиббиёт ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги ва чакана савдода лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати таҳлил қилинди. Мавжуд келишувларни фаол амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025