Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодий судлар томонидан тадбиркорларнинг 3,2 трлн маблағи ундириб берилди – Олий суд
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг учта чорагида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 38 776 та иқтисодий иш кўриб чиқилган ҳамда улар фойдасига 3,2 трлн сўм миқдорида маблағ ундириб берилган.
Олий суд ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда 173 640 та иш кўриб чиқилган. Даъвогарлар фойдасига 12,8 трлн сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.
Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.
Ҳисобот даврида иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, корхоналарнинг банкротлигига оид ишлар ҳамда маҳсулот етказиб бериш, кредит, контрактация, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар ташкил этган.
Апелляция тартибида 4 842 та иқтисодий иш кўриб чиқилган. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 804 та қарор бекор қилиниб, 442 та суд қарори ўзгартирилган.
Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 1 052 та иқтисодий иш кўриб чиқилган. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 322 та қарор бекор қилиниб, 48 та суд қарори ўзгартирилган.
Шунингдек, кассация инстанциясида 39 та иқтисодий иш такроран кўриб чиқилган. 33 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилган.
Қайд этилишича, иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг 3 259 таси видео-конференц-алоқа режимида кўриб чиқилган бўлиб, натижада тарафларнинг 2,3 млрд сўмдан ортиқ маблағлари тежаб қолинган.
Мавзуга оид
23:37 / 01.05.2025
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
20:44 / 27.02.2025