Жаҳон | 19:30 / 21.10.2022
9532
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ дунёда маймун чечаги билан касалланиш камайгани ҳақида хабар берди

Дунё бўйлаб маймун чечаги билан касалланганлар сони камайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

Фото: Reuters

«Сўнгги саккиз ҳафта ичида касаллик қайд этилганлар сони камайди. Бу жуда умидвор қилмоқда», деди ЖССТ раҳбари

Унинг қўшимча қилишича, бу тенденция умидли, аммо бир қатор мамлакатларда эпидемия ҳали ҳам авжида экани хавотирли.

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, ўтган ҳафтада қайд этилган беморларнинг деярли 90 фоизи Шимолий ва Жанубий Aмерика ҳиссасига тўғри келади. Ганада ҳам касалланиш ҳолатининг ўсиши кузатилган, у ерда тўртта ўлим қайд этилган.

«Маймун чечаги эпидемиясига барҳам берилиши комплекс ёндашувни талаб қилади. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш чоралари кўпроқ хавф остида бўлган жамиятларга қаратилган», деди Гебрейесус.

Маймун чечаги эпидемияси тўғрисидаги ҳисоботда ёзилишича, 16 октябр ҳолатига кўра, 109 давлатда 73 437 та беморда касаллик тасдиқланган. Улардан 26 нафари вафот этган. Сўнгги 7 кун ичида 2167 та бемор аниқланган, бу ўтган ҳафтага нисбатан 20,6 фоизга кам.

Маймун чечаги — ҳайвонлар ва одамларнинг юқумли касаллиги бўлиб, иситма, умумий интоксикация ва экзантема (тошмалар) пайдо бўлиши билан тавсифланади. Уни келтириб чиқарадиган патоген генетик жиҳатдан табиий (инсон) чечагига яқин.

Мавзуга оид