Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти сайловида 6 номзод иштирок этади
Қозоғистонда президентликка номзодларни рўйхатга олиш жараёни якунланди. Энди улар сайловолди ташвиқотини бошлаши мумкин.
«Бугун, 21 октябр, маҳаллий вақт билан соат 18:00 да президентликка номзодларни рўйхатга олиш жараёни якунланди. Энди сайловолди ташвиқоти бошланади, у 28 кун давом етади», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров.
Қозоғистон президенти сайловида қатнашиш учун 12 киши ҳужжат топширган эди. Улардан фақат олти нафари номзод сифатида рўйхатга олинган.
Номзодларнинг 2 нафари аёл, 4 нафари эркак, 1 нафари давлат хизматчиси, 1 нафари тижорат тузилмаси вакили, 4 нафари нодавлат сектор вакили, 1 нафари сиёсий партия вакили.
Президентликка рўйхатга олинган номзодлар:
- Қосим-Жўмарт Тўқаев – Ижтимоий-сиёсий кучлар халқ коалициясидан;
- Каракат Aбден – Профессионал ижтимоий ишчилар миллий алянси Республика жамоат бирлашмасидан;
- Жигули Дайрабоев – «Овул» Халқ демократик ватанпарварлик партиясидан;
- Мейрам Кажикен – «Aманат» касаба уюшмалари республика жамиятидан;
- Салтанат Турсинбекова – «Қозоқ аналари – дастурге жол» республика жамоат бирлашмасидан;
- Нурлан Aуесбаев – мухолифатдаги Миллий социал-демократик партиядан.
Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови 20 ноябрь куни ўтказилади.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025